10 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9 °C

Мамлакатимизда
22 Фев  2019 1817

Тошкент вилоятидаги воқеа сабаб шаҳарда сув босими пасайиши, айрим туманларда вақтинча ўчиши мумкин

Бугун, 22 февраль куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган  вилоят электр тармоқларига қарашли электр станциясида ёнғин содир бўлганлиги сабабли сув узатиш қурилмалари (насос) иши тўхтаган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Ушбу воқеа сабаб, ҳозирда Тошкент шаҳрининг туманларида сув босимининг пасайиши ва айрим туманларда узилишлар содир бўлиши мумкин. Ёнғин бартараф этилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Юзага келган ноқулайликлар учун шаҳар маъмурияти узр сўрайди, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech