23 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,2 °C

Мамлакатимизда
29 Янв  2019 1343

Тошкент вилоятида қарийб 200 та дарахт ноқонуний кесиб ташланди

Жорий йилда Тошкент вилоятининг Паркент туманида замонавий спорт мажмуасини қуриш режалаштирилган. Шу муносабат билан қурилиш ташкилотчилари мажмуа қуриладиган ҳудуддаги 82 та дарахтни кесиш учун Паркент тумани ҳокимияти мутасаддиларидан рухсат сўрашган.

Бироқ, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан ўтказилган рейдда ўрнатилган тартибда рухсат берилган 82 та дарахтнинг ўрнига 280 та дарахт кесилгани аниқланган. 280 та дарахтдан 198 таси «Қўшчинор» дам олиш зонасида ноқонуний равишда кесилган. Натижада ўсимлик дунёсига етказилган зарар 229 млн. сўмни ташкил этди.

Мазкур иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратусига топширилган. Ҳозирда айбдорларнинг шахси аниқланмоқда.

 

 

Ўз мухбиримиз

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech