25 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Транспорт
15 Авг  2019 318

Тошкент вилояти маркази билан боғловчи янги автобус йўналиши очилди

9 август кунидан Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ҳамда “ONLINE AVTOLIDER” МЧЖнинг ташаббуси билан “Гулбаҳор шаҳарчаси-Нурафшон АШБ” шаҳарлараро (вилоят ичи) автобус йўналиши йўлга қўйилди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу йўналишда 3 та ҳаракат жадвали асосида Исузу NP 37 русумли автобус бириктирилиб, улар вилоят марказидан 57.6 км олисда жойлашган Янгийўл туманининг “Гулбаҳор” қўрғони  ҳудудини Нурафшон шаҳри билан боғлайди.

Мазкур йўналиш бўйича хизмат кўрсатадиган автобуслар ҳар куни техник кўрикдан, ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг, йўл варақаси берилиб, қатновга рухсат берилади. Йўналишдаги автобуслар бир кунда умумий 6 та қатновни амалга оширади. Йўналишда ҳаракатланиш вақти соат 07-00 да бошланиб, соат 19-00 гача давом этади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech