09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Таълим
25 Фев  2020 1139

Тошкент тиббиёт академияси халқаро эътирофга сазовор бўлди

Тошкент тиббиёт академияси Европа тиббиёт мактаблари уюшмасининг тўлақонли аъзосига айланди.

Бу юртимиз тиббиёт олий таълим муассасалари ичида биринчи бўлиб бундай нуфузли ташкилотга аъзо бўлган таълим муассасасидир. 

Бу ҳақда мазкур уюшма вице-президенти, Литванинг Вильнюс университети профессори Алгирдас Уткус бошчилигидаги делегация ҳамда Тошкент тиббиёт академияси томонидан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма «Таълим форуми»да эълон қилинди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Европа тиббиёт мактаблари уюшмаси 1979 йилда Европа тиббиёт мактаблари раҳбарлари уюшмаси сифатида ташкил этилган. Бугунги кунда уюшма тиббий таълимни ривожлантиришдаги энг муҳим масалаларни ҳал қилиш борасида Европадаги энг йирик олий тиббий таълим муассасаларидан биридир. Шу билан бирга, мазкур уюшма Европадаги аккредитация ташкилотлари билан биргаликда тиббий таълим дастурлари сифати, Европадаги олий таълим стандартлари ва Жаҳон тиббий таълим федерацияси стандартларига мувофиқлигини баҳолаш лойиҳаларини ҳам амалга ошириб келади.

Тадбир давомида академия ўқув жараёнини кредит-модул тизимига ўтказиш бўйича ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech