23 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Мамлакатимизда
18 Июн  2020 1805

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан бошқа ҳудудда яшовчилар қанча уй сотиб олди?

Прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича Президент Фармонига кўра,  2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пропискаси бўлмаган фуқаролар ҳам кўчмас мулк сотиб олиш имкониятига эга бўлди.

Бу имкониятдан ўтган 70 кунда фойдаланган фуқарорлар Тошкент шаҳридан 12 799 та, Тошкент вилоятидан эса 2 052 та уй-жой олди-сотди битимларини нотариал идораларда расмийлаштиришди.

Қайд этиш керакки, нотариал идоралар томонидан ушбу даврда бу ҳудудларда жами расмийлаштирилган уй-жой олди-сотди битимларининг деярли 70 фоизини айнан, пропискаси бошқа ҳудудларда бўлган фуқаролар иштирокидаги битимларга тўғри келади.

20 йилдан ортиқ амалда бўлган, Тошкентдан уй сотиб олишдаги тўсиқларнинг олиб ташланиши фуқароларнинг уй-жойга эга бўлишида юзага келган турли муаммоларини ҳам барҳам топишига хизмат қилди. 

Хусусан, кўплаб фуқаролар уйни Тошкентда пропискаси бўлган таниши номига расмийлаштириб, кейин “ўз уйида ижарачи” бўлиб яшашга мажбур бўлганлиги ҳам сир эмас. Фармон қабул қилиниши билан яратилган имкониятдан биринчи навбатда шундай фуқаролар фойдаланиб, уйларини ўз номига расмийлаштиришди.

Шубҳасиз, қабул қилинган Фармон фуқароларимизнинг эркин кўчиб юриш ва уй-жойга эга бўлиш каби муҳим ҳуқуқлари кафолатини таъминлашда туб бурилиш ясади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech