18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,6 °C

Мамлакатимизда
17 Янв  2019 1325

Тошкент шаҳридаги фавворалар ҳудудлари давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга берилади

Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳридаги фавворалар ҳолатини яхшилаш ва реконструкция қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, “Тошкент фаввораси” давлат унитар корхонаси балансидаги фаввораларни капитал таъмирлаш, ободонлаштириш ва реконструкция қилиш белгиланди. Шунингдек, фавворалар атрофидаги ҳудудларга шартнома асосида тижорат ва кўнгил очиш объектларини жойлаштириш, бунда давлат-хусусий шериклик тамойили билан тадбиркорлик субъектларига беғараз уч йилдан ўн йилгача бўлган муддатга топширилишга розилик берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech