23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24 °C

Урбанизация
11 Мая  2019 1096

Тошкент шаҳрида янги сайилгоҳ барпо этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2018 йилги 616-Ф-сонли фармойишига асосан Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар Олмазор туманида “Дамаши” каналининг узунлиги 1 100 метр бўлган қирғоқ бўйи минтақасида кенг миқёсда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, “Сой бўйи” сайилгоҳи барпо этилди, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

 

Бу мақсадлар учун Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан зарур миқдорда маблағлар ажратилди.

Канал қирғоқ бўйи минтақаси 7 та лотга бўлиниб, уларда тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам турли хил ресторанлар, дам олиш масканлари, Коворкинг маркази, фитнесс клуби ва бошқа бир қатор объектлар ҳамда жаҳонга машҳур Эйфель ва Пиза миноралари, Лувр пирамидаси ва бошқа шунга ўхшаш объектлар макетлари барпо этилди.

Шунингдек, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббус асосида паркка туташ ҳудудда аҳоли учун қулай кутубхона барпо этилди.

Жорий йил 9 май куни ушбу сайилгоҳнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтиб, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрийларимиз учун байрам тадбири ўтказилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech