06 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,6 °C

Транспорт
10 Июл  2019 744

Тошкент шаҳрида бир нечта жамоат транспорти йўналишлари вақтинча ўзгаради

Шаҳримизда 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича йўлларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат, айрим марказий йўлларда транспортлар ҳаракати чекланди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Жумладан, Тошкент шаҳри Нукус кўчасида иссиклик тизимининг ер ости қувурларини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Шу боис бу ерда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади.

Мазкур ҳолатни инобатга олиб, Нукус кўчаси бўйлаб Миробод кўчасидан Фарғона йўли кўчасига қадар бир нечта жамоат транспорти йўналишлари ўзгаради.

Унга кўра:

-  Миробод кўчаси ва Фарғона йўли кўчалари оралиғида 12, 14, 22, 26, 37, 46, 55, 60, 78, 80, 81, 127 сонли автобус, 11, 23, 30, 67, 136, 152 сонли маршруткалар Ойбек чорраҳасидан ўнгга, вокзал томонга;

-  22, 26, 37, 55, 60, 80 сонли автобус, 11, 23, 30, 67, 95 маршруткалар Нукус кўчасидан Тарас Шевченко кўчалари орқали;

-  14, 46, 78 сонли автобуслар Нукус ва Амир Темур кўчалари орқали вақтинча ҳаракатланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech