22 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,3 °C

Мамлакатимизда
17 Апр  2019 691

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ОАВга мурожат қилди

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, бир қатор интернет нашрлари орқали “пойтахт ИИББ томонидан Тошкентда “Ўлмас полк” акциясининг ташкилий ишларида баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиши” тўғрисидаги текширилмаган маълумот тарқатилган.

Шу боиз пойтахт ИИББ қуйидагиларни маълум қилади:

Тошкент шаҳар ИИББ бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда белгиланган режага мувофиқ барча байрамлар вақтида жамоат хавфсизлигини таъминлайди.

Юртимизда 9 май куни нишонланадиган хотира ва қадрлаш куни расмий байрам ҳисобланиб, бу кунда ҳам ИИББнинг шахсий таркиби шаҳар бўйлаб хизмат олиб боради. Шу билан бир қаторда, хотира комплексларида гулчамбарлар қўйиш маросимлари ўтказилади.

Бугунги кунда ИИББ матбуот-хизмати ҳокимиятнинг Тошкент шаҳрида “Ўлмас полк” акцияси ўтказилиши тўғрисидаги рухсати ҳақида маълумотга эга эмас.

15 апрель куни ўтказилган сайёр қабул вақтида қабулга “шахсий масалалар бўйича” ёзилган Тошкент шаҳрида яшовчи Тимур Исмоилов ушбу акция ҳақидаги саволига юқоридаги каби жавоб олган. 

Ҳурматли ОАВ ходимлари, учинчи шахслардан хабар олган ҳолатингизда маълумотларни Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматида аниқлаштиринг, дейилади хабарда. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech