19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +42,4 °C

Мамлакатимизда
29 Апр  2019 686

Тошкент шаҳар ҳокимлигида инвестиция лойиҳалари кўриб чиқилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган “Инвестор куни” тадбирида пойтахтимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалари равнақига ҳисса қўшишни мақсад қилган тадбиркор ҳамда ишбилармонларнинг турли йўналишдаги лойиҳалари кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

“Инвестор куни” тадбирида маъқулланган лойиҳаларнинг умумий қиймати 1 трлн.820 млрд. сўм бўлиб, шундан қарийиб 617 млрд сўми тадбиркорларнинг ўз маблағидир. Шунингдек, 117,2 млн. АҚШ доллари хорижий инвестиция ва қолгани банк кредитидир.

Лойиҳалар янги ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш, маиший хизмат кўрсатиш муассасаларини ташкил этиш ҳамда турар жой биноларини  барпо этишга қаратилган бўлиб, уларнинг ишга туширилиши натижасида 6630 та янги иш ўрни яратилади. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу тадбирда барча инвесторлар ва хорижий ҳамкорларни фаол иштирок этишга таклиф этади. 

Тадбирда иштирок этиш учун ўз бизнес лойиҳангизни tashinvest.uz сайтига жойлаштиришингиз мумкин, дейилган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech