21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,6 °C

Мамлакатимизда
2 Авг  2019 446

Тошкент шаҳар ҳокимлиги қизғин мунозарага сабаб бўлган масала бўйича изоҳ берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган “жиноятга мойил аёллар” тоифалари ҳақидаги муҳокамалар юзасидан изоҳ берди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг интернет сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинган “Туман ҳокимликлари ҳузурида “Тезкор штаб” тузилди” мақоласи айрим блогерлар томонидан нотўғри талқин қилингани жамоатчилик орасида тушунмовчилик юзага келишига сабаб бўлган.

Мазкур мақолада сўз юритилган дастур аслида оғир турмуш шароитига тушиб қолган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга, ёрдамга муҳтож, кўмакни ташқаридан излаётган ва умидсизликка тушган хотин-қизларнинг муаммоларини аниқ, манзилли ўрганиб, уларни ечишга қаратилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳурматли ОАВ вакиллари ва блогерлардан ахборот тарқатишда маълумотларни тўғри талқин қилишларини илтимос қилади. Шунингдек, бирор бир воқелик юзасидан атрофлича маълумот керак бўлса,  сиз билан ҳар доим мулоқотга киришишга ва аниқ ахборот беришга тайёр, дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech