22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,1 °C

Мамлакатимизда
5 Апр  2019 989

Тошкент шаҳар ҳокимлиги: Пойтахт аҳолиси мурожаатлари ўрганилмоқда

Бугунги кунда пойтахтимизда 3 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Тошкент шаҳар туманларидаги маҳаллаларнинг ижтимоий муҳити, аҳволини ўрганиш, жойларда фуқаролар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда фаоллар билан йиғилишлар ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик комиссияси ташкил этилган.

 

Тошкент  шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу ҳафтада мазкур комиссия иштирокида Чилонзор туманидаги маҳалла  раислари ҳамда фаоллари билан қатор учрашувлар ўтказилиши белгиланган. Шундай тадбирларнинг бири Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида бўлиб ўтди. Унда Чилонзор туманидаги Ал-Хоразмий, “Баҳористон”, “Бек тўпи”, “Бешқўрғон”, “Гулистон”, “Катта Хирмонтепа”, “Тирсакобод”, “Ҳайрабод”, “Хирмонтепа”, “Хонтўпи”, “Шарқ”, “Шараф”, “Шарқ тонги” ва “Шуҳрат” маҳаллаларининг раислари ва фаоллари ўз ҳудудлардаги муҳим масалалар юзасидан республика комиссиясига мурожаат этишди.  Йиғилишга республика комиссияси вакиллари қатори ижтимоий, иқтисодий ва бошқа соҳаларнинг мутасаддилари таклиф этилган бўлиб, кўтарилган масалалар тегишлилигига кўра кўриб чиқилди. Муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган учрашувда эса “1-Чарх Камолон”, “2-Чарх Камолон”, “3-Чарх Камолон”, “Бешёғоч”, “Катта Қозиробод”, “Катта Чилонзор-1”,  “Катта Чилонзор-2”, “Катта Чилонзор-3”, “Катта Олмазор”, “Новза” ва “Чилонзор” маҳаллаларининг раислари ва фаоллари иштирок этишди. Мулоқот давомида кам таъминланган ва ногирони бор оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, коммунал хизматлар сифати, даволаш профилактика муассасаларида имтиёзли даволаниш каби қатор масалалар кўриб чиқилди. Мутасадди идораларга аниқланган камчиликларни тўғирлаш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech