12 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,3 °C

Мамлакатимизда
26 Июн  2019 839

Тошкент шаҳар ҳокими дарахтларнинг ноқонуний кесилаётганини кўриб қолди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 25 июндан 26 июнга ўтар кечасида Алишер Навоий шоҳ кўчаси, “Туркистон” санъат саройининг олд томонида дарахтлар кесилаётганини кўриб қолган.  

Ҳоким ушбу ноқонуний ҳаракат бўйича изоҳ сўраганида, “табаит кушандалари” диаметри 70-80 сантиметр бўлган 20 та дарахтни кесиш учун  “Ягона оина” давлат хизматлари марказидан 61 минг сўм эвазига рухсат олганликларини маълум қилишган.

Воқеа жойига тезлик билан Юнусобод туман ҳокимлиги, Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ИИББ ва прократура мутасаддилари  чақирилди.

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушбу ноқонуний ҳаракатга алоқадор гуруҳ қўлга олинган. Прократура назоратида соғлом дарахтларни кесиш бўйича аниқланган ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech