20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Мамлакатимизда
22 Апр  2019 1041

Тошкент шаҳар бренди тақдимоти ўтказилди

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг июл ойида Тошкент шаҳар Жамоатчилик кенгаши экспертлари томонидан пойтахт брендини яратиш бўйича иш бошланган эди. Бу борада “Тошкент умумий уйимиз”  ғояси асосида танлов ҳам ўтказилиб, унда 118 нафар рассомнинг 310дан ортиқ иши кўриб чиқилди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинган 6 та иш Тошкент шаҳар Депутатлар кенгашида муҳокама қилиниб, “Ma`no branding” компаниясининг бренди тасвири тасдиқланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Пойтахтнинг очиқ дарвозалари уйғунлигида тасвирланган “Т” ҳарфи тасвири туширилган шакл Тошкент шаҳар бренди сифатида қабул қилинди.

Мазкур бренд тақдимотига бағишланган йиғилишда уни туризм ва транспорт инфратузилмасида,  сервис хизматида, инвестициявий лойиҳалар ва пойтахтда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларда қўллаш орқали кенг тарғиб қилиш масаласи муҳокама этилди. Бунинг учун махсус веб сайт ташкил этилиб яқин икки ойда бу масала ҳам ҳал этилиши маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech