17 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,8 °C

Мамлакатимизда
2 Апр  2019 931

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида академ мобиллик йўлга қўйилди.

Юртимиз олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида миллий таълим даргоҳларини  жаҳон рейтингида ҳамиша юқори ўринларда турувчи олий таълим муассасасига айлантириш ва сифатли таълимга эришиш мақсади турибди. Мазкур рейтингларга киришнинг ўзига хос шартларидан бири хориждаги нуфузли ОТМлар билан академ мобиллик тизимини йўлга қўйишдир.

 

Академ мобиллик мамлакатлараро талабалар алмашинуви дастури бўлиб, бунда бир нечта иқтидорли талабалар университетнинг хориждаги ҳамкор ОТМларига малака ошириш ва бир муддат таълим олиш учун юборилади. Бу биринчи навбатда талабаларнинг билими, дунёқараши ва  чет тилларини мукаммал ўзлаштиришига имконият яратади. Қолаверса, хориждаги тенгдошлари билан ўзаро фикр алмашиш ҳамда турли соҳаларда улар билан шахсий ҳамкорликни йўлга қўйиши учун ҳам қўл келади.

Юртимиз ОТМлари орасида биринчилардан бўлиб Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўзининг Россиядаги ҳамкори Нижний Новгород давлат лингвистика университетига 10 нафар иқтидорли талаба ва 3 нафар профессор-ўқитувчини юборди. Улар белгиланган муддат давомида НДЛУда дарс машғулотлари олиб боради, улар учун тузилган махсус дастурда белгиланган шаҳарнинг муҳим тарихий, илмий ва кўнгилочар масканларга боради, рус ва инглиз тилларидан олган билимларини мустаҳкамлайди. Шу билан бирга  Ўзбекистон кунларини ўтказадилар.

 Академ мобиллик фақат билимлар алмашинуви эмас, балки миллий маданиятни тарғиб қилиш ҳамдир. Шу маънода Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУда  талабаларга пухта билим бериш билан бирга улар том маънода маънавият тарғиботчилари, халқ дипломатлари этиб тайёрланади.

Университетдан келгуси ўқув йилида Мавлоно дастури бўйича академ мобиллик тизимида 150 нафар талабани Туркиянинг нуфузли ОТМларига юборишни режалаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech