25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,8 °C

Транспорт
12 Фев  2019 731

“Тошкент – Бишкек - Тошкент” халқаро автобус рейси янги жадвал бўйича қайта йўлга қўйилди

“Тошкент – Бишкек - Тошкент” халқаро автобус рейси фаолияти янги жадвал бўйича қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Тасдиқланган жадвал бўйича автобуслар Бишкек автовокзалидан 9:00, 16:50 ва 23:30 да жўнаса, Тошкентдан илгаридагидек, яъни 9:00, 18:00 ва 22:00да йўлга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, январь ойидан Қозоғистон Қирғизистон ва Ўзбекистон ваколатли органлари билан келишмаган ҳолатда “Тошкент – Бишкек – Тошкент ” йўналишидаги автобусларнинг транзит йўлини вақтинчалик тўхтатиб қўйган эди. Қозоғистон томони бу ҳолни ҳаракатнинг янги жадвалини тасдиқлаш жараёнлари билан изоҳлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Тошкент – Бишкек - Тошкент” йўналиши Қозоғистон ҳудудидан ҳам ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech