19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Транспорт
13 Сен  2019 329

Тошкент – Андижон йўловчи поезди Ангрен вокзалида нима учун тўхтаб қолгани маълум бўлди

Бугун, 13 сентябрь куни соат 09:25 да ташқи электр тармоғида юзага келган носозлик туфайли, Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган №60-сонли йўловчи поезди Ангрен вокзалида 50 дақиқа тўхтади, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати. 

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида юзага келган носозлик бартараф қилиниб, темир йўлга етказиб берилаётган энергия таъминоти тикланди. Айни дақиқада электропоездларнинг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилган.

“Ўзтемирйўлйўловчи”АЖ маъмурияти юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди, дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech