09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Ҳарбий
20 Янв  2020 862

Тўрткўлда «Уч авлод учрашуви» ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Банк коллежида ёшлар билан ҳарбий хизматчилар томонидан «Уч авлод учрашуви» ташкил этилди. Унда коллеж ўқувчилари, ҳарбий хизматчилар ҳамда Қуролли Кучлар фахрийлари иштирок этди.

Жонли мулоқот ва савол-жавобга бой ўтган тадбирда ёшларга ҳарбий хизматчиларга қўйилган талаблар, Қуролли Кучларимиз қудрати ва мамлакатимиз мудофаа салоҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Учрашув давомида Халқаро армия ўйинлари ҳамда бошқа бир қатор нуфузли мусобақа ва танловларда ғолиб, совриндор бўлган ҳарбий хизматчилар хорижий давлатларда Ўзбекистон армиясига бўлган эътибор ва унинг обрўси ҳақида сўзлаб бердилар, ҳарбий хизматчиларимиз қудратидан чет элликлар ҳам бохабар эканини эътироф этишди.

Шундан кейин ҳарбий хизматчилардан иборат ватанпарварлик карвони томонидан Тўрткўл тумани ҳокимлиги биноси олдидаги майдонда «Очиқ осмон қўйнида» номли концерт дастури ҳамда қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника намойиши ўтказилди.

Ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишларига жавобан Тўрткўл тумани 7-сон мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан кўрсатилган «ҳарбийча шоу» йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.

Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри жамоаси томонидан ижро этилган санъат асарлари ёшла қалбини миллий ғурур ва ифтихорга тўлдирди, дея хабар беради Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech