04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,9 °C

Спорт
17 Мар  2020 266

Тўрт нафар ўзбекистонлик паралимпиячи  совринлардан маҳрум қилинди

Тўрт нафар Ўзбекистонлик паралимпиячилар допинг қўллагани маълум бўлди ва улар тўрт йил муддатга мусобақалардан четлатилиб, совринлардан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Халқаро паралимпия қўмитаси маълум қилди.

Қўмита маълумотига кўра, Исмира Исломова ва Шаҳзода Мамадалиеванинг (пауэрлифтинг) 2018 йил Франциядаги допинг-тестлари ижобий чиққан. Спортчилар 4 йилга (2018 йил 31 августдан 2022 йил 30 августгача) дисквалификация қилинди. Уларнинг 2018 йил майдан бошлаб кўрсатган натижалари бекор қилинди.

Бундан ташқари, Муслима Нуриддинова (пауэрлифтинг) Хитой ва Япониядаги мусобақаларда тақиқланган препаратлар истеъмол қилгани аниқланган. У 2018 йил 30 ноябрдан 2022 йил 29 ноябргача дисквалификация қилинди. У қўлга киритган медаль ва ёшлар ўртасида ўрнатган рекорд бекор қилинди.

Параатлет Камолахон Абдуллаева 2018 йилдаги Параосиё ўйинларида допинг қўллашда айбланди. Спортчи 2019 йил 11 февралдан 2023 йил 10 февралгача дисквалификация қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech