23 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20 °C

Хавфсизлик
8 Янв  2019 1483

Тўрт кунда пойтахтимизда қанча йўл ҳаракати қоидаси бузилди?

2019 йилнинг 4 январь кунидан 7 январь кунигача Тошкент шаҳри кўчаларида пойтахт ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан ҳайдовчилар 1434 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари қайд этилди.

Шулардан 20 нафар ҳайдовчи транспорт воситаларини спиртли ичимлик таъсири остида бошқарганликлари аниқланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати.

Ҳайдовчиларимиз транспорт воситасини спиртли ичимлик таъсири остида бошқариш қандай оқибатларга олиб келиши, бунинг учун қандай жазолар тайинланишини билсаларда ҳамон бундай хатога йўл қўймоқдалар. Шунингдек, 55 нафар ҳайдовчилар транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқаришган. 14 та автомобиллар ойналари тегишли рухсатсиз қорайтирилганлиги сабабли жарима майдончасига жойлаштирилди.

Йўл ҳаракати қоидаларининг жиддий бузиш турларидан бири – светофорнинг тақиқловчи белгисига эътибор бермасилик. Тўрт кун ичида ушбу турдаги қоидабузарлик 18 маротаба содир этилди. Бу каби қоидабузарлик йўл-транспорт ҳодисасига ва мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкинлиги маълум.

Бундан ташқари, 12 нафар ҳайдовчилар автомобиль бошқара туриб мобиль телефонлардан фойдаланганликлари қайд этилди. Mаълумотларга кўра, автомобиль бошқаруви вақтида телефон орқали гаплашиш ҳайдовчининг эътиборини худди спиртли ичимлик истеъмоли каби сусайтиради.

Қувиб ўтиш қоидалари пойтахт кўчаларида 107 бор бузилган, бу эса ўз навбатида 107 марта авариявий ҳолат юзага келганлигидан далолат беради.

Беш нафар ҳайдовчилар ЙҲХБ ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсинмаган. 95 автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ёдингизда бўлсин, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш – бу ўзингизга, яқинларингизга ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига бўлган ҳурматдир!

sof.uz сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech