03 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25 °C

Воқеа-ҳодисалар
29 Мар  2020 1026

Токиода қор ёғди

Япония пойтахтида бугун эрталабдан кучли қор ёға бошлаган. Ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича +1 даражани ташкил этди. Миллий метеорология бошқармаси маълумотига кўра, март ойи охирларида қор тушиши Токиода сўнгги бор 10 йил олдин кузатилган.

Оқ пар тўхтаб турган автомашиналар устини, дарахтларни ва йўл четларини енгил қоплаган. Ёғингарчилик натижаси гуллаётган сакура барглари тўкилиб, кичик уюмлар ҳосил қилган. Кўчаларда қор нам билан қўшилиб, ғарчиллама ҳолатни юзага келтирган, машиналар карвони эҳтиёткорлик билан ҳаракатланяпти.

Куни кеча, шанба куниям пойтахтда илиқ ҳаво ҳукмрон эди, тушда ҳарорат 23 даражагача кўтарилувди. Якшанбада эса синоптиклар маълумотига кўра,Токионинг марказий туманларида ер сатҳи 5 смгача қопланиши мумкин. Нагано ва Гумма префектураларида, шунингдек пойтахтга ёндош бир қатор тоғли туманларда қор қалинлиги 20 смгача етиши тахмин қилинмоқда.

Давомли қор туфайли юз берган иқлим ўзгариши сабаб, Япония авиакомпаниялари 20 га яқин ички рейсларни бекор қилди. Масалан, жадвалдаги ўзгаришлар Токио ва мамлакатнинг Фукуока, Саппоро сингари бир қатор йирик шаҳарлари ўртасидаги мунтазам қатновларга ҳам таъсир ўтказди. Япония ҳукумати автомобил эгаларини диққатни кучайтиришга, иложи бўлса, машина билан кўчага чиқмасликка чақирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech