16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Спорт
24 Июл  2019 513

Токио Олимпиадаси медалларининг тақдимоти ўтказилди

Бугун Токио Олимпиадасининг стартига роппа-роса 1 йил қолди. Япония пойтахтида ушбу сана юзасидан катта тадбир ўтказилди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Мазкур тадбирда Олимпиада ташкилотчилари бўлажак мусобақага кўрилаётган тайёргарлик, олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Фахрий меҳмонлар қаторида ташриф буюрган Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ҳам ташкилий қўмитанинг тайёргарлигига юқори баҳо берди.

Шунингдек, тадбир давомида Токио Олимпиадаси медалларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Медаллар бир қарашда сайқалланиб нур таратаётган тошларни эслатади. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, уларининг дизайни спортда рақобатлашаётган, жўшиб ишлаётган одамларни, ифодалайди. Таралаётган нур эса бир-бирларининг қўлларини ушлаб турган бутун дунё одамлари ва уларда акс этган илиқ дўстликни англатади.

Медаллар диаметри: 85 мм.

Вазни: 556 грамм (олтин), 550 грамм (кумуш) ва 450 грамм (бронза)

Таркиби: олтин медаль соф олтиндан эмас. Уни тайёрлаш учун кумуш медалнинг устига 6 грамм олтин эритмаси қуйилади. Кумуш медали соф кумушдан, бронза эса мис ва рух моддаларининг қўшилмасидан тайёрланади.

Дизайнер: Жуничи Каваниши

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech