13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,8 °C

Воқеа-ҳодисалар
22 Июл  2020 338

Тожикистон Хавфсизлик кенгаши Афғонистон билан чегара ҳудудида содир бўлган воқеани кўриб чиқди

Кеча Эмомали Рахмон раислигида Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг тожик-афғон давлатлараро чегарасида Тоғли-Бадағшон автоном вилоятининг жанубий қисмида вазиятнинг кескинлашувига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тожикистон Президенти Хавфсизлик кенгаши ходимларига, ҳарбий тизимлар раҳбарлари ва ҳуқуқ посбонларига қўшни давлат билан чегара ҳудудида давлат ва миллат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора кўриш вазифасини юклади.

Хусусан, у асосий эътиборни давлат чегарасида қоида бузилишининг, жумладан трансмиллий жиноятчиликнинг олдини олишга, терроризм, экстремизм ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига йўл қўймасликка қаратишни талаб қилди, деб хабар беради Тожикистон Миллий Ахборот Агентлиги.

Тожикистон билан Афғонистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1 344,15 километрни ташкил этади. Шу жумладан дарё чегараси 1 135,3 километрни, қуруқликдаги чегара 189,85 километрни, кўл орқали эса — 19 километрни ташкил этади. Чегара чизиғи асосан Панж дарёси, ҳамда Амударёнинг чап қуйилиши бўйлаб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech