03 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,4 °C

Долзарб
6 Июл  2020 359

Тож-Маҳал зиёрат учун ёпиқ

Коронавирус туфайли Ҳиндистонда Тож-Маҳал ва бошқа ёдгорликларнинг очилиши бекор қилинди.

Ҳиндистоннинг Агра шаҳри раҳбарияти Тож-Маҳал ва шаҳарнинг бошқа ёдгорликларини сайёҳлар учун очмасликка қарор қилди. Бунга мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сонининг кескин ошиши сабаб бўлди, деб хабар беради РИА Новости.

Март ойининг ўрталарида Ҳиндистон Ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакат бўйлаб 3,4 мингдан зиёд ёдгорликларнинг ёпилишини эълон қилганди. Ўтган пайшанбада Ҳиндистон туризм ва маданият вазири Прахлад Сингх Пател 6 июлдан Маданият вазирлиги томонидан мамлакат ҳудудидаги коронавирус туфайли ёпилган барча ёдгорликларнинг, жумладан Агра шаҳридаги Тож-Маҳал ҳамда Деҳлидаги Қизил фортнинг очилиши ҳақида хабар берганди. Албатта, барча хавфсизлик талабларига риоя этилган ҳолда.

Агранинг энг машҳур ёдгорликларидан бири Тож-Маҳал меъморий ёдгорлигидир. Ундан ташқари Ҳиндистоннинг 130 йил Мўғиллар империясининг пойтахти саналган мазкур шимолий шаҳрида Гавҳар мачити ҳамда Шохжаҳон саройи мавжуд.

Сўнги маълумотларга қараганда, Ҳиндистон коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринга чиқиб олган. У ерда ҳозирги кунда 697 минг киши касалланган ва 19 мингдан зиёд киши вафот этган.

Касалланганлар сонининг ошишига қарамай, Ҳукумат июнь ойи охирида яккаланиш тартибидан чиқишнинг иккинчи босқичини эълон қилганди. Янги қабул қилинган тартибга мувофиқ коронавирус тарқалиш ҳудуди деб эълон қилинган жойларда ўзини ўзи яккалаш тартиби 31 июлгача узайтирилган. Кўрсатилган муддатгача мактаблар ва университетлар фаолияти ҳам тўхтатилган. 8 июндан бошланган биринчи босқич даврида ибодатхона, меҳмонхона, ресторан ва савдо марказларига фаолият юритишга рухсат берилганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech