30 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Халқаро ҳамкорлик
26 Июн  2020 591

Тўғонлар хавфсизлиги кафолати йўлида

Ўзбекистонлик ва япониялик мутахассислар тўғонлар хавфсизлигини ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Япония мутахассисларининг онлайн анжумани бўлиб ўтди. Унда тўғонлар хавфсизлиги ва самарали фаолиятини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради «Дунё» АА.

Мамлакатимизнинг Токиодаги дипломатик ваколатхонаси ташаббуси билан видеоконференция шаклида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Япония ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги вакиллари, шунингдек, ўзбекистонлик дипломатлар иштирок этди.

Томонлар гидротехник иншоотлар хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон мутахассислари учун ўқув дастурлари ва вебинарларини ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш тўғрисида келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, Япония илғор технологиялар ва усуллардан фойдаланган ҳолда гидротехника иншоотларини қуриш ва хавфсиз эксплуатация қилиш бўйича дунёда етакчилардан биридир.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech