23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19 °C

Ташвишли хабар
19 Фев  2019 1591

ТИВ ахбороти: Москвада ўзбекистонликлар иштирокидаги муштлашувда икки киши вафот этди

17  февралга ўтар кечаси Москва жанубий-шарқидаги автомойкаларнинг бирида ишлаётган ўзбекистонликлар ўртасида муштлашув рўй берган.

 

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра, 2019 йилнинг 17 февраль куни Москва шаҳрида мамлакатимиз фуқаролари иштирокида содир бўлган ҳодиса натижасида жароҳат олганлардан бир киши воқеа жойида, иккинчиси касалхонада вафот этган, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Тергов қўмитасининг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси томонидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 111-моддаси 4-қисмида (қасддан соғлиқга ўлимга олиб келувчи оғир жароҳат етказиш) асосида жиноят иши очилди.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари:

  1. Нусратов Нодирбек Ғуломқодирович, 1989 йил 29 октябрда туғилган;
  2. Нусратов Отабек, 1987 йил 24 октябрда туғилган.

“Элчихона консуллик бўлими Россиянинг тегишли идоралари билан алоқа ўрнатди ва вазиятни назорат остида ушлаб турибди”, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech