22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,4 °C

Мамлакатимизда
23 Авг  2019 368

Тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш тартиби енгиллашди

Ҳукумат қарори (704-сон, 21.08.2019 й.) билан Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Низомга кўра, тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш муассислар қарори билан амалга оширилади.

Қарор қабул қилингандан кейинги иш кунида қарор ва ҳужжатлар тегишли давлат хизматлари маркази (ДХМ) ва банкка тақдим қилинади.

ДХМ Тизим орқали тегишли маълумотларни олади.

Тугатиладиган корхона молия-хўжалик фаолиятининг энг узоғи уч йиллик даври (амалда 5 йил) текширилади.

Рўйхатдан ўтказилгандан молия-хўжалик фаолиятни амалга оширмаган ва солиқ қарзи бўлмаган корхонанинг ушбу фаолияти текширилмайди.

Даврий босма нашрда эълон бериш талаб этилмайди.

Тадбиркор субъекти – жисмоний шахс ўз фаолиятини тугатишда қарзи йўқлиги ҳақида хулоса олиш талаб этилмайди.

Мазкур тартиблар 2020 йил 1 январдан кучга киради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech