17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Саломатлик
4 Окт  2019 875

Тиббиёт ходимига тажовуз учун жавобгарлик кучайтирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўмагида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Бунга сабаб беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ҳолатлари тез-тез учраётганидир. Маълумотларга кўра, 2018-2019 йиллар давомида 400 дан ортиқ ҳолатларда тиббиёт ходимларига нисбатан зўравонлик қилиш, уларга тан жароҳатлари етказиш каби ноқонуний ҳаракатлар содир этилган.

Хабарда айтилишича, турли вазирлик ва идоралар билан келишишнинг ўта мураккаб жараёни узоқ ва машаққатли меҳнат талаб этган бўлса-да, бу жараён якунланиб, жорий йилнинг 4 октябрь куни қонун лойиҳаси белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан бундай тажовузларни содир этган шахсларга нисбатан уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш мумкин бўлади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech