02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Саломатлик
27 Мар  2020 478

Тиббиёт клиникасининг махсус «палата»лари тайёр

Ўртасаройдаги янги тиббиёт клиникасининг даволанувчилари учун қурилган «палата»ларнинг биринчи партияси кетишга тайёр.

Контейнерларни тайёрлаш жараёнига 2 300 киши жалб қилинган бўлиб, ҳар бир контейнер уч кишига мўлжалланган.  Ҳозирда 1 600 та контейнердан иборат биринчи партия жўнатилишга тайёр. Битта контейнернинг ишлаб чиқарилишига тахминан 6-7 соат талаб этилади.  

Контейнерларнинг том қисмида махсус изоляция материали ўрнатилган бўлиб, у контейнер ичида зарур микроиқлимни яратишга кўмак беради. Шунингдек уларнинг ҳар бири ҳожатхона, душ ва кондиционер билан жиҳозланган.

Контейнерлар манзилга фойдаланишга тайёр ҳолатда етказилади. Фақат телевизорлар жойида ўрнатилади.   

Аҳамиятлиси шундаки, контейнерлар турли мақсадларда қўлланишга мос ҳолда ишлаб чиқарилмоқда ҳамда улардан коронавирус инфекцияси устидан ғалаба қозонилганидан кейин ҳам фойдаланилиши мумкин.

Табиийки, санитар талаблар ҳам ёддан кўтарилмади: кириб-чиқаётган ҳар бир автомобиль иккита махсус машина ёрдамида дезинфекция қилиняпти. Ишчилар эса тепловизорларда текширилиб, гигиена воситалари билан таъминланяпти, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech