14 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Хавфсизлик
6 Апр  2020 853

Тиббий ниқоблар инфекция манбаими?

Нима учун тиббий ниқоблар инфекция манбаига айланди?

Шу кунларда пиёдалар йўлаклари, газон қопламалари, болалар ўйин майдончаларида фойдаланиб ташлаб кетилган тиббий ниқоблар кўзга ташланмоқда. Аввал коронавирусни юқтиришдан ҳимоя қилган ниқоб шу тариқа ўзи инфекция манбаига айланмоқда. 

Вужудга келган вазиятга Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассисининг изоҳи қуйидагича:

Ҳозирда шаҳримиз кўчаларида кузатилаётган ташлаб юборилган тиббий ниқоблар ёки қўлқоплар, нафақат экологияни ифлослайди, балки инфекция манбаидир. Шунинг учун уларни ёпиқ баклар, контейнерлар ва чиқинди йиғиш жойларига ташлаш лозим.Шу кунларда биз атроф-муҳитга алоҳида эътибор беришимиз ва касаллик юқтиришнинг энг кичик хавфига ҳам йўл қўймаслигимиз лозим. 

Шунинг учун, ҳурматли ҳамшаҳарлар, атроф-муҳитни асраш ва сизу бизнинг саломатлигимизни авайлаш учун ниқобларни белгиланмаган жойларда ташламанг! — деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech