18 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Урбанизация
19 Мар  2019 609

Тез кунларда Тошкентда “Сой бўйи” сайилгоҳи фойдаланишга топширилади

Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасидан Тараққиёт кўчаси бўйлаб то Келес йўли кўчасигача бўлган “Дамаши” каналининг қирғоқ бўйи ҳудудида “Сой бўйи” сайилгоҳини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилади.

 

Лойиҳага мувофиқ, сайилгоҳ ҳудудида аҳолининг дам олиши ва сайр қилиши учун мўлжалланган кўнгилочар хиёбонлар ташкил этилади, умумий овқатланиш шаҳобчалари, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари қурилади. Нуронийлар учун алоҳида маскан, кутубхона, дунёга машҳур иншоотларнинг кичик макетлари ҳамда ўзига хос меъморий ечимга эга бошқа бунёдкорлик намуналари ҳам ижтимоий аҳамиятга эга бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech