14 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,3 °C

Хавфсизлик
21 Авг  2019 1096

Телефон сабаб ака ўз укасининг умрига зомин бўлди

20 август куни соат 19:30 ларда, Олмалиқ шаҳар, Абдулла Қаҳҳор кўчасида яшовчи М.А. (1994 й.т.) укаси А.А. (2001 й.т.) билан уяли телефон аппаратини талашиб қолиб, ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пичоғи билан укасининг бўйин соҳасига бир маротаба санчиб, тан жароҳати етказган, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

А.А. отаси томонидан шифохонага олиб борилаётган вақтда, йўлда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

М.А. тегишли процессуал тартибда ушланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech