19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19 °C

Мамлакатимизда
27 Мар  2019 682

Ишлаб чиқариш ва хавфсизлик учун технологиялар

Пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ» МККда металлургия ва металлга ишлов бериш, махсус техника, автосаноат ва транспорт, тоғ-кон саноати учун технологиялар ва ускуналар, кимё саноати, пластмасса ва резина ишлаб чиқариш, шунингдек, хавфсизлик технологиялари ва меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишларидаги бешта саноат кўргазмаси очилди.

 

Кўргазма тадбирларини ташкил этган «International Expo Group» МЧЖда бу йилги халқаро кўргазма иштирокчилари сони ўтган йилга қараганда 30 фоизга ўсганини қайд этишди. Кўргазмада дунёнинг 16 та давлатидан 150 та компания иштирок этди.

Ҳозирги тадбир доирасида манфаатдор шахслар металлга ишлов берувчи ускуналар, дастгоҳлар қуриш ва пайвандлаш учун асбоб-ускуналар ҳамда хизматлар, йўл қурилиш махсус техникаси, тоғ-кон ва рудани қайта ишлаш мажмуалари, бойитиш ва ташиш техникалари, шунингдек, ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган техник воситаларнинг кенг турлари билан танишишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, кўргазма 27-29 март кунлари «Ўзэкспомарказ»нинг 1 ва 2 павильонларида бўлиб ўтади.

Ўз ахборотимиз.

Музаффар Абдуллаев сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech