14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Кейинги авлод
28 Окт  2019 448

ТДИУ битирувчилари Европада тан олинадиган дипломга эга бўладилар

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университети Австриянинг Кремс амалий фанлар университети билан халқаро қўшма таълим дастури асосида мутахассислар тайёрлаш фаолиятини йўлга қўйган эди.

Бугунги кунда икки томонлама диплом берувчи мазкур дастур асосида 200 нафарга яқин талабалар таҳсил олишяпти. Эндиликда мазкур халқаро қўшма таълим дастурини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга Европада тан олинадиган диплом берилади, деб хабар қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Австрия таълим сифатини таъминлан ва аккредитация қилиш бўйича агентлик Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Кремс амалий фанлар университетининг қўшма таълим дастурини аккредитациядан ўтказди. Шу муносабат билан икки олий таълим муассасалари расмийлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

— Сизга расман маълум қиламанки, Австрия таълим сифатини таъминлаш ва аккредитация қилиш бўйича давлат агентлиги Кремс амалий фанлар университети билан қўшма таълим дастурини амалга ошириш учун Аккредитацияни Тошкент давлат иқтисодиёт университетига беришга қарор қилди ва шу муносабат билан аккредитацияни тасдиқловчи расмий ҳужжат берди, – деди IMC Krems бош ижрочи директори Карл Эннсфелнер.

Маълумот учун, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб қўшма ўқув дастури асосида талабалар “Экспортга ихтисослаштирилган менежмент”, “Туризм ва дам олиш менежменти” йўналишларида бакалавриат босқичида таҳсил оляпти.

Ҳамкорликнинг навбатдаги босқичида талабалар магистратурада “Халқаро бизнес ва экспортни бошқариш”, “Рақамли бизнес инновацияси ва трансформация” мутахассисликлари бўйича таҳсил олиши мумкин бўлади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech