05 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15 °C

Энергетика
23 Сен  2019 1246

Россия компанияси Ўзбекистонда ёқилғи қуйиш шохобчасини очди

Тошкентда Россиянинг Татнефт компаниясига тегишли ёқилғи қуйиш шохобчаси очилди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.  

Тадбирда «Татнефт» компанияси Бош директори Наил Маганов Тошкентда янги «Татнефт» ёқилғи қуйиш станциясининг очилиши Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан далолат эканини таъкидлади.

“Қоратош” қўчасида жойлашган янги ёқилғи қуйиш шохобчасида автомобилларга АИ-80 маркали бензиндан то АИ-100 бензингача барча турдаги ёқилғи турлари мавжуд.

Ёнилғи қуйиш шохобчаси очилиш маросимида бу компаниянинг Ўзбекистонда биринчи ва дунёда иккинчи етакчи АЁҚШ бўлади. Бу ерда Ўзбекистонда илк бор юқори октанли АИ-100 бензини савдога чиқарилиши айтилди.

Шохобчанинг очилишида биринчи 5 мижозга 25 литр бензин ёки дизель ёқилғиси бепул тўлдирилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech