05 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Мамлакатимизда
30 Мар  2020 1009

Таътил ходимнинг хоҳишига кўра берилади

Карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили бериладиган бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғига асосан «Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисида»ги низоми тасдиқланди.

Низомга кўра, меҳнат таътили карантин даврида боғчалар ва мактаблар фаолияти тўхтатилган даврда боғча тарбияланувчисининг ва мактаблар 1-4-синф ўқувчиларининг ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахс, васий, ҳомий)сига берилади.

Бунда, таътил ходимнинг хоҳишига кўра, таътиллар жадвалидан қатъи назар берилади (биринчи иш йили учун 6 ой ишлаган бўлиш шарт эмас).

 Агар ходим боғча ёки мактаб фаолияти тўхтатилишидан олдин меҳнат таътилини олган бўлса ёки меҳнат таътили олишни хоҳламаса унинг розилиги билан қуйидагилар амалга оширилиши мумкин:

- масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш;

-иш ҳақи сақланмаган таътил бериш.

Иш берувчи ходимдан меҳнат таътилига чиқиши ҳақида ариза олган куни таътилнинг бошланиши ва тугаш санасини кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.

 Таълим муассасаларида карантин давом этиши муносабати билан меҳнат таътили тугаган кун ишга чиқишни иложи бўлмаганда, ходим  иш берувчи номига қуйидаги мазмундаги аризани юборади:

- муддати  ва бошланиш санаси кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган таътил олиш бўйича;

- масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш бўйича.

Иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб иш ҳақи сақланмаган таътил беришга мажбур, Меҳнат кодексида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди, деб хабар беради Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech