15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,8 °C

Маданият
8 Апр  2019 1168

Татаристондаги фестиваль "Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий" бадиий фильми билан очилади

Жорий йилнинг 21-25 апрель кунлари Татаристон республикасида  Қозон мусулмонлар халқаро ХV-кинофестивали бўлиб ўтади. Фестивал ўзбек киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Имом Абу Исо  Муҳаммад Термизий” номли бадиий фильми билан очилади.

 

“Имом Абу Исо  Муҳаммад Термизий” номли бадиий фильм режиссёри Абдухалил Мигноров бошчилигидаги ижодий гуруҳни кинофестивал ижрочи директори Миляуша Айтуганова таклиф қилган. 

Фестиваль мусулмон оламидаги киноижодкорлар ўртасида бағрикенглик, тинчликсеварлик, матонат ва инсонпарварлик ғояларини фильмларда тараннум этиши билан машҳурдир.  “Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий” бадиий фильмининг Тошкетдаги премъераси 20 апрелда бўлиб ўтиши мўлжалланган.

Фильм ижодкорлари ўз ижод маҳсулларини ўзбек киномухлисларига рамазон туҳфаси сифатида тақдим этишни мақсад қилишган.

Маълумот учун, мазкур кинофестиваль 2005 йилдан буён  “Маданият мулоқотидан  - мулоқот маданияти сари”  шиори остида ўтказилиб келинмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech