26 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Бўш вақтда
8 Янв  2020 2181

Тошкентликлар ва сайёҳларни «Кумушкон»да тўлақонли ҳордиқ кутмоқда

Тоғ бағрида қадимий чинор дарахти ёнидаги масжид ва манзарали қоялар орасидан оқиб ўтувчи булоқ сувига эга «Кумушкон» маскани тошкентликларнинг севимли жойидир. Бироқ ушбу ажойиб масканнинг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмайди. Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган «2019-2021 йилларда Тошкент вилоятида туризмни жадал ривожлантириш тўғрисида»ги қарорига асосан чора-тадбирлар режаси тузилган бўлиб унга кўра, Кумушконда сайёҳлик масканини барпо этиш кўзда тутилган.

Режада йўлларни асфальтлаш, ички кўчаларни текислаш ва уларга шағал тўкиш, йўл кўрсаткичларини ўрнатиш, гулзорлар ташкил қилиш, тунги ёритиш ускуналарини ўрнатиш, электр узатиш тармоқларини ва газ қувурларини таъмирлаш, чиқинди йиғиш жойларини қуриш ва турар жойлар фасадини таъмирлаш, безак бериш кўзда тутилган.

Чора-тадбирлар дастурига кўра, 2020 йилда 10 та уйдан иборат Мусаввирлар кўчаси ташкил этилади. Шунингдек, миллий маданий тадбирларни ўтказиш учун махсус саҳна қурилади.

Таъкидлаш лозимки, «Кумушкон» МФЙ ҳудудида ўзига хос этномаданий ҳудудлар, қишлоқлар ташкил қилиш кўзда тутилган бўлиб, ундан миллий таомлар тайёрланадиган ошхоналар, ҳунармандчилик, рассомлик ва агротуристик масканлар ўрин олиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, маҳаллада меҳмон уйлари, кутубхона, ёшлар ижодий маркази, халқ ўйинлари ва спорт томошалари учун майдонча, ўтовли ҳудуд, сайёҳлар учун ахборот марказлари, эсдалик совғалар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконлари, замонавий санитария-гигиена тармоқлари, сайёҳларга тиббий ёрдам кўрсатиш жойлари ўрин олади.

Ҳудудда 45 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилиши ва 1 500 дан ортиқ янги иш ўринлари ташкил қилиниши кўзда тутилган, дея хабар қилади пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech