21 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,9 °C

Мамлакатимизда
9 Янв  2019 786

Пойтахтда «Startup Mix #40» бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар марказида «Startup Mix #40» конференцияси иш бошлайди.

Тадбир дастуридан 15 да стартап (стартап — ҳаётга қандайдир янгиликни олиб киришни мақсад қилган лойиҳа)лар учун «Speed Mentoring» ва «Curiosity Machine AI Family Challenge» секциялари, сунъий интеллект бўйича халқаро оилавий танловлар лойиҳалари намойиши куни ўрин олган.  

10 дан 15 ёшгача бўлган болалар ва уларнинг ота-оналаридан иборат жамоалар ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказадилар. Бу эса сунъий онг, механика ва робототехника курслари асосларининг ўзига хос якуни бўлади. Асосий мақсад – ғоя ижтимоий муҳим муаммони ҳал этиши керак.

Сторителлинг (билим, ҳикоялар, ҳодисалардан сўзлаб бериш ёрдамида инсонда ҳиссиётларни ва тафаккурни ҳосил қилиш) бўйича алматилик спикер Дина Мукашева видео, тақдимот ва рекламалардаги ҳодисалардан сўзлаб, тажриба ўртоқлашади. Қозоғистонлик тренерлар «Arduino»да ишлаш асослари бўйича 14 ёшдан катта иштирокчилар учун маҳорат-дарсларини ўтказадилар.

«Technovation Challenge» йирик халқаро танловининг анонси ҳам бўлиб ўтади. У Ўзбекистонда уч йилдан бери ўтказилмоқда.

Агар тингловчи сифатида иштирок этишни истасангиз, у ҳолда конференциянинг www.startupmix.uz сайтида рўйхатдан ўтинг. Жойлар сони чекланган. Иштирок бепул.

                                                                                                              Ҳаким Азизов.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech