19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Мамлакатимизда
25 Апр  2019 2417

Пойтахтда «Tashkent Law Spring» старт олди

Тошкентда «Тезлашган модернизациялар даврида ҳуқуқ» асосий мавзуси бўлган Халқаро юридик форум очилди.

Хўш, давлат ва жамият шиддат билан ўзгараётган даврда ҳуқуқ қандай бўлиши керак? Дунё ҳамжамияти тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр энг яхши амалиётчилар форум майдонига чиқишди.

Ушбу тадбир юриспруденция соҳасининг мингдан зиёд вакилларини ўзида жамлади, шу билан бир қаторда 37 давлатдан 240 нафар делегат ташриф буюрди. Меҳмонлар орасида – адлия вазирликларининг, етакчи арбитраж марказларининг, «The Legal 500» ҳалқаро рейтинги етакчилари бўлган юридик компанияларнинг раҳбарлари бор.

Иш дастури 17 та турли йўналиш бўйича баҳс-мунозарали сессиялар, давра суҳбатлари, тақдимотлар ва маҳорат сабоқларини ўз ичига олади.

Турли мамлакатларнинг юриспруденция соҳаси вакиллари ҳуқуқ оламидаги айни дамдаги вазиятларга урғу берган ҳолда ўта мураккаб ва қизиқарли муаммоларни жонли мулоқот шаклида муҳокама қилиш имкониятига эга бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech