17 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7 °C

Маданият
22 Янв  2019 481

“Таржима қилиниб чоп этилаётган китоблар маънавиятимизни бузяпти”...(ми?)

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда таржима қилиниб, чоп этилган Ден Брауннинг “Рақамли қалъа” романи баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Мазкур китоб Asaxiy.uz интернет дўконининг “Asaxiy books” лойиҳаси доирасида китобхонларга тақдим этилган эди. 2013 йилдан буён интернетда электрон техника ва маиший жиҳозлар сотиш билан шуғулланадиган мазкур дўкон бу лойиҳани ўзбек китобхонларига жаҳон адабиёти дурдоналари ҳисобланган асарларни ўзбек тилида тақдим қилиш мақсадида бошлаган.

Ҳозирги кунда ёшлар интернетдан кўп ва тез-тез фойдаланади. Мазкур интернет дўкон юритувчилари ҳам маиший техникалардан ташқари нашриётлар билан келишган ҳолда китоб савдосини ҳам ташкил этишни режалаштирди. Улар Карим Баҳриев таржимаси билан Жорж Оруэллнинг “1984” асарини тақдим этганда китобхонлар томонидан яхши кутиб олинган эди. Аммо 2019 йилнинг 10 январь куни сотувга чиқарилган Ден Брауннинг “Рақамли қалъа” романи кўплаб эътирозларга сабаб бўлди.

Ушбу китобни олган китобхонларнинг бир қисми ижтимоий тармоқларда  Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга оид Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ китобни ўқийдиган китобхоннинг ёши кўрсатилмаганини танқид қилган.

Яқин-яқингача мазкур қонун мамлакатимизда йўқ эди. Шу боис китобларда ҳам ёш кўрсатилмас эди. Аммо  халқимизнинг маънавияти бузилиб кетдими, ёки умуман китоб ўқимайдиган авлоднинг маънавияти юксалиб қолдими?

Баҳс-мунозараларга чорловчи саволлар кўп. Аммо ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири шундай фикр қолдирган:

 – Энди ҳар кимни ҳам ўз фикри бор, албатта. Мана масалан мен 11-синфни тугатгунимча 200дан ортиқ бадиий китоблар ўқигандим. У китобларда ёзилган воқеаларни олдида бу ҳолва. Худога шукр шу пайтгача тарбия бузилмади. Икки оғиз гап билан одам бузилиб қолганда бу дунёда тузук одам қолмасди. Бузиладиган бола ҳеч қачон китоб ўқиб туриб бузилмайди.

Китоб ўқийдиган боланинг миясини осонгина бузиш қийин бўлади.

Улардан яна бири яна шундай дейди:

– Иккиюзламачиликни бас қилайлик. Ундан кўра фарзандларимизга ҳалол бўлишни, қонун-қоидага риоя қилишни, бировлар ҳақига хиёнат қилмасликни, катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлишни ўргатайлик. Сафсата тўқимасдан, ўз қилмиш ва хатти-ҳаракатларимиз билан намуна бўлайлик. Пора бермайлик, ишимизни сидқидилдан бажарайлик, тарозидан урмайлик, бировнинг пулига кўз олайтирмайлик, ғийбатга берилмайлик.

Битта китобдаги икки қатор гапни ўқиб, болаларимиз бузилиб кетади деб ўйлайдиганлар – агар фарзандларимиз иккита гапдан «бузилиб» кетадиган бўлса, биз тарбияни яхши бермабмиз. Бу фақат ва фақат бизнинг айб, китобларнинг эмас.

Ҳозирги рақамли замонда порнони топиш учун бир дақиқадан кам вақт кетади. Керак маълумотни дўстлари, синфдошларидан билиб олади. Биз беркитсак, кўча-кўйдан барибир билиб олади.

Иккиюзламачиликни йиғиштирайлик. Ўзимиз қизил чироққа тупуриб, ўтиб кетамиз. Кейин ГАИ билан «келишамиз». Бозорда тарозидан урамиз, устига чиройлисини тахлаб, харидорга эзилганини солиб берамиз. Чойхонада «қотар» қиламиз. Йўқ, булар фарзандларимизни бузмайди, албатта. Катталар учун мўлжалланган китобдаги икки қатор гап бузади.

 ...

Аслида таъқиқ билан нимагадир эришиб бўлармикин?

Психолог Зебинисо Аҳмедованинг фикрича, мазкур китобда ёшнинг кўрсатилмагани хато, албатта. Аммо таржимада ана шундай саҳналарни моҳирона таржима қилиш муҳим. Ушбу китобда болалар учун хавфли бўлган ҳеч қандай битик йўқ.

Шу боис “тирноқ орасидан кир қидириш” бизга ярашмайди.

 

Асилабону Ҳамзаева

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech