14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,1 °C

Кейинги авлод
18 Окт  2019 431

Тарбияси оғир болаларни озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш бўйича меъёрлар тасдиқланди

Тарбияси оғир вояга етмаганлар муассасалари тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа буюмлар билан таъминлаш меъёрлари тасдиқланди, деб хабар қилади “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (17.10.2019 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Республика ўқув-тарбия муассасалари тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, алоҳида шароитда тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож бўлган болалар учун  ўғил болалар ва  қиз болалар ўқув-тарбия муассасаларининг мақоми, вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.

Ушбу муассасаларнинг асосий вазифаларидан бири тарбияланувчиларни давлат таълим стандартлари асосида мажбурий умумий ўрта таълим олишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Муассасаларга 14 – 18 ёшдаги тарбияси оғир вояга етмаганлар суд қарори асосида жойлаштирилади.

Тарбияланувчилар муассасаларда ахлоқан тузалгунларига қадар, лекин 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бўладилар.

Қарор билан, шунингдек, ушбу муассасалар тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш меъёрлари тасдиқланди.

Маълумот учун, Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси Президентнинг 2019 йил 29 майдаги қарори билан тегишли мактаб-интернатлар негизида ташкил этилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech