23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19 °C

Спорт
9 Июл  2019 732

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ЎФАда иш бошлади

Эндиликда таниқли шархловчи, ўзбек журналистикасида ўз ўрнига эга, хусусан спорт журналистикасида ном қозонган Даврон Файзиев ЎФА матбуот ва медиа департаментига раҳбарлик қилади, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

“Ўзбек футболини ривожлантириш йўлида ЎФАнинг ҳар бир департаментида ўз ишининг профессионаллари фаолият олиб бориши талаб этилади. Шу боисдан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ ва мухлислар билан ўзаро алоқаларини янги босқичга олиб чиқилиши, турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг фаолияти тўлиқ хамда кенг ёритилишини таъминлашда ушбу соҳанинг етук мутахассисларидан бири саналувчи Даврон Файзиевга ишонч билдирамиз”, дея таъкидлади Равшан Эрматов. 

Даврон Файзиев узоқ йиллар давомида МТРК ҳузуридаги «Ёшлар» ва «Спорт» телеканалларида фаолият олиб борган. Сўнгги йилларда эса «UzReport TV» ва «Futbol TV» телеканалларида шарҳловчи сифатида ишлаб келаётганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech