20 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +41,2 °C

Маданият
26 Июн  2019 462

Таниқли режиссёр Валихон Умаров Самарқандда “Қирол Лир” асарини саҳналаштирмоқда

Вилоят мусиқали драма театрида жаҳон классикасининг дурдона асари Вильям Шекспирнинг “Қирол Лир” асари саҳналаштирилмоқда, деб хабар тарқатди маҳаллий интернет-нашрлардан бири Zarnews.

Дунёга машҳур театр саҳналарида таниқли актёрлар томонидан намойиш этилган ушбу асар устида режиссёр Валихон Умаров актёрлар жамоаси билан иш олиб бормоқда.

Ҳар бир режиссёр ўз иш услуби, дунёқарашидан келиб чиқиб, саҳна асарларининг бошқа қирраларини очиб беришга сабаб бўлади. Валихон Умаров ҳам актёрлар жамоаси билан “Қирол Лир” асарининг биз билган ва билмаган қирраларини саҳнада намойиш этишга бел боғлаган.

Спектакль премьераси сентябрь ойи охирига мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech