09 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Мамлакатимизда
7 Апр  2020 4704

Тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади

2020 йил 6 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4665-сонли «Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қўшимча позициялар билан тўлдирилади.

Унга кўра, қатор тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари миқдорлари белгиланди.

Жумладан, 2020 йил 1 июндан чекиладиган тамакининг 1 килоси учун 25 доллар миқдорида акциз солиғи солинади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech