19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,2 °C

Мамлакатимизда
2 Фев  2019 1839

Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламент  тасдиқланди

Бу  ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинганлигини Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилмоқда.

 

Регламентга мувофиқ, смола миқдори филтрли сигарета тутуни таркибида 10 миллиграмдан ҳамда филтрсиз сигарета тутуни таркибида 16 миллиграмдан ошиши мумкин эмас.

Шунингдек, бир дона сигаретанинг (филтрли ёки филтрсиз) тутуни таркибидаги никотиннинг миқдори 1,0 миллиграмдан ошиши мумкин эмас.

Ҳар бир тамаки маҳсулоти истеъмолчи қадоғининг юза ва орқа томонини пастки қисмида тиббий огоҳлантириш (ёки расм) жойлаштирилади ва ушбу маълумот қадоғнинг камида 40 фоизини эгаллаши лозим.

Ушбу регламент 2020 йил 2 февралдан кучга киради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech