26 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,8 °C

Саломатлик
28 Дек  2019 777

Тамаки маҳсулоти қадоғига “қўрқинчли расмлар” тасвири туширилади

Ҳукумат қарори (25.12.2019 й.) билан Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда тамаки маҳсулотлари истеъмол  қадоғига тамаки маҳсулоти истеъмоли оқибатида соғликка етадиган зарар тасвири жойлаштирилади.

Шунингдек, қарор билан тамаки маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига жойлаштириладиган тасвир-огоҳлантиришлар намунаси тасдиқланди.

Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech