07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Ҳарбий
19 Апр  2020 2354

Таълим ихтисослашуви кенгаяди

Ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларга қабул қилиш тартиби белгиланди

2020 йил 17 апрелда Ҳукуматнинг 237-сонли «Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, умумий ўрта таълим фанлари доирасида ҳарбий-ватанпарварлик йўналиши бўйича ўқувчиларнинг чуқур таълим олишини таъминлаш ихтисослаштирилган синфларнинг мақсади ҳисобланади.

Бу синфларга мактабларнинг 6-синфини муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштирилган фанлардан қобилиятини кўрсата олган ўғил ва қизлар танлов асосида қабул қилинади. 

Номзодлардан тегишли ҳужжатлар 1-20 июль кунлари қабул қилинади.

Жисмоний тайёргарлик синовлари 21 июль – 5 август, тегишли фанлар бўйича тест синовлари 15-25 август кунлари оралиғида ўтказилади.

Жисмоний тайёргарлик синовлари якунлари бўйича 100 баллик тизимда 70 ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар тест синовларига қўйилади.

Мактабларнинг ихтисослаштирилган синфларида ўқиш муддати 5 йилдан (7-11 синфлар) иборат бўлади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ихтисослаштирилган синфларга 6-синфни битирган 30 нафар ўқувчи қабул қилинади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек хабарда эслатиладики, Президентнинг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3392-сон қарорига кўра, республикамизда 56 та мактабда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолият юритмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech