19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,3 °C

Мамлакатимизда
26 Мар  2019 1341

Жисмоний шахсларга таксичиликка рухсат берилади(ми?)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси порталига мамлакатда таксилар фаолиятини янада такомиллаштиришга оид ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Унга кўра, 2019 йилнинг 1 июлидан жисмоний шахсларга тўрт кишидан ортиқ бўлмаган йўловчи ўриндиқли енгил автомобилларда йўловчи ташишга рухсат берилади. Бунда улар ЯТТ сифатида электрон платформа орқали операторлар билан шартнома имзолаган бўлиши керак.

Автомобилни муайян рангга бўяш шарт эмас, ёпишадиган материаллар билан автомобиль эшикларига, капотига ва яна қаеригадир такси белгилари туширилади.

Йўналишсиз такси сифатида фойдаланишга мўлжалланган енгил автомобилларнинг ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш талаби бекор қилинади.

Ҳужжат лойиҳасида турли платформалар орқали хизмат кўратадиган юридик шахсларга ҳам талаблар белгиланмоқда. Масалан, ўз мақоми тўғрисида интернетга батафсил ахборот жойлаштириши керак бўлади. Серверлари Ўзбекистонда жойлашган бўлиши керак, солиқ ва бошқалар.

Юридик шахслар таксилари йўл ёқасидаги парковкалар, аэропортлар, вокзаллар, автостанциялар, савдо марказлари ҳамда марказий бозорлар парковларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech