22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,3 °C

Спорт
13 Мая  2019 682

Таэквондочиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Манчестерга йўл олишди

15-19 май кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур мусобақа Токио Олимпиадасига энг йирик рейтинг очколарини тақдим этувчи турнирдир.

Шу боис ҳам унда жаҳоннинг 100дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрадиган таэквондо усталари иштирок этиши кутилмоқда. Бугун эрта тонгда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам Манчестер сафарига жўнаб кетишди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Делегациямиз Тошкент-Истамбул-Манчестер йўналиши бўйича парвоз қилишади. Мазкур жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоамиз таркибини яна бир бор эслатиб ўтамиз:

Эркаклар:
-54 кг: Валентин Хегай
-58 кг: Суҳроб Бобобеков
-74 кг: Никита Рафалович
-80 кг: Шуҳрат Салаев
-87 кг: Максим Рафалович
+87 кг: Дмитрий Шокин

Аёллар:
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова
-57 кг: Зария Қосимова
-62 кг: Феруза Содиқова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+73 кг: Светлана Осипова

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech